Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга кўра:
- эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз (нақдсиз) шаклдаги, номинал қиймати 1 384 сўм бўлган 233 288 дона оддий акциялардан иборат;
- умумий қиймати: 322 870 592 сўм;
- жойлаштириш усули: ёпиқ обуна.
Шунингдек, Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорнинг
11.5-бандига асосан:
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг рўйхати қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
Жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисидаги билдириш ушбу акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 2 иш куни ичида оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади. Билдириш матнида жойлаштирилаётган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар берилади;
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдириш эълон қилинган кундан эътиборан 10 (ўн) кунни ташкил этади;
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни жамиятга тақдим этиш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида жамиятга тақдим этилиши керак;
Жамият акциядорлари имтиёзли олишга хақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:
A/1 320 800 = B;
233 288*B = C;
Бунда:
1 320 800 – жамият устав капиталидаги оддий акциялар сони;
233 288 – қўшимча чиқарилган акциялар умумий сони;
А – акциядорнинг жамият устав капиталидаги оддий акциялари сони;
В – жамият устав капиталидаги жами оддий акцияларга мутаносиб равишда оддий акциялар сони;
C – имтиёзли хуқуқ қўлланилганда акциядор томонидан cотиб олинадиган акциялар сони.
Қолдиқ хосил бўлган холларда, қолдиқ сон 5 (беш) га тенг ва ундан ортиқ бўлса кўпайган томонга, 5 (беш) дан кам бўлса камайган томонга бутланади;
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди;
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин қолган акциялар мазкур қарорда белгиланган тартибда жойлаштирилади;
Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Тошкент шахри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 1А-уй., тел.: +998 90 982-56-82, info@ gidross.uz.
O'zbekcha
Русский
English
Oddiy ko'rinish